19:50 / 24.10.2018
3 601

Эрон президенти Қошиқчи иши бўйича кутилмаган баёнот билан чиқди

Эрон президенти Қошиқчи иши бўйича кутилмаган баёнот билан чиқди
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг қотиллари АҚШ ҳукумати қўллаб-қувватловисиз ўз мақсадига эриша олмаган бўларди. Бу ҳақда сиёсатчининг расмий сайтида хабар қилинган.

Таъкидланишича, Руҳоний Туркияни холис суриштирув жараёнини ўтказишга чақиради. Президент замонавий дунёда бундай «ташкиллаштирилган қотиллик» амалга оширилганидан ҳайратга тушган.

«... Мен мамлакат Америка Қўшма Штатларининг қўллаб-қувватловисиз бундай қотилликка қўл урмаган бўларди, деб ҳисоблайман», - дея маълум қилди Руҳоний.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ 21 нафар саудияликка давлатга киришни тақиқлагани хабар берилганди.

Reuters’нинг Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэртга таяниб хабар қилишича, Қўшма Штатлар ҳукумати Саудия Арабистонининг 21 нафар вакилига Америка визаларини бекор қилди ёки давлатга киришни тақиқлади, бу саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши сабабли юз берди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон президенти Қошиқчи иши бўйича кутилмаган баёнот билан чиқди