12:20 / 25.10.2018
5 081

Саудия Арабистони шаҳзодаси ўз отаси ҳокимиятини ағдаришга тайёрланмоқда

Саудия Арабистони шаҳзодаси ўз отаси ҳокимиятини ағдаришга тайёрланмоқда
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ўз отаси қирол, Салмон ибн Абдулазиз ҳокимиятини ағдаришга уриниб кўриши мумкин. Бу ҳақда Саудия ҳукуматидан қочиб кетган қироллик оиласи вакили Холид ибн Фарҳанга таянган ҳолда ал-Маядин телеканали хабар бермоқда.

Қочқинликдаги шаҳзоданинг айтишича, валиаҳд Муҳаммад Салмон қачонки, журналист Жамол Қошиқчининг ўлими туфайли тахтдан маҳрум қилиниб, унинг ўрнига укаси Холид тайинланса, тўнтаришга уриниб кўриши мумкин.

Ал-Маядин билан суҳбатлашган Холид ибн Фарҳанга кўра Жамол Қошиқчини ўлдириш тўғрисидаги буйруқни айнан валиаҳд шаҳзода берган. Ҳозирги кунда журналистнинг ўлдирилиши бўйича асосий айбловлар валиаҳд шаҳзоданинг маслаҳатчиси Сауд ал Гахтанга қўйилмоқда. Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам парламент олдида чиқиш қила туриб, журналистнинг ўлдирилиши олдиндан мукаммал режалаштирилган дея таъкидлаб ўтди.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони шаҳзодаси ўз отаси ҳокимиятини ағдаришга тайёрланмоқда