06:07 / 26.10.2018
3 652

Жамол Қошиқчининг ўғли оиласи билан АҚШга жўнаб кетди

Жамол Қошиқчининг ўғли оиласи билан АҚШга жўнаб кетди
Ваҳшиёна ўлдирилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг тўнғич ўғли Салоҳ ва унинг оиласи Саудия Арабистонидан АҚШга жўнаб кетди. Бу ҳақда Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилоти вакили Сара Ли Уитсон маълум қилди.

“Яхши янгиликлар: Жамол Қошиқчининг ўғли Салоҳ ва унинг оиласи АҚШга жўнаб кетди”, деб айтди Уитсон. Уларга нисбатан аввалроқ киритилган ташқарига чиқиш тақиқлови бекор қилинган.

CNN телеканалининг маълум қилишича, Салоҳда Америка ва Саудия фуқаролиги бор, бироқ унга Саудия Арабистонидан чиқишга рухсат берилмагани сабабли қиролликни тарк эта олмаган.

23 октябрда Саудия Арабистони қироли ва валиаҳд шаҳзодаси Ар-Риёддаги қароргоҳида Қошиқчининг яқинларига ҳамдардлик билдириш мақсадида журналистнинг ўғлини қабул қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жамол Қошиқчининг ўғли оиласи билан АҚШга жўнаб кетди