06:34 / 26.10.2018
3 324

Ислом Каримов ҳиёбони Москвадаги “энг яхши лойиҳа” деб топилди

Ислом Каримов ҳиёбони Москвадаги “энг яхши лойиҳа” деб топилди
Москва ҳукуматининг махсус комиссияси хулосасига кўра Марказий маъмурий округда жойлашган Ислом Каримов ҳиёбони 2018 йилда Россия пойтахтида инвестор ҳисобидан амалга оширилган энг яхши ободонлаштириш лойиҳаси деб топилди.

Москва мэри Сергей Собянин Каримов Фондига ободонлаштириш дастурларини амалга ошириш ва шинам шаҳар муҳитини яратишга қўшган ҳиссаси учун алоҳида миннатдорлик ёрлиғини топширди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 18 октябрь куни Москвада Ислом Каримов ҳайкали тантанали равишда очилди.

Маросимда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон биринчи президентининг рафиқаси Татьяна Каримова, Ўзбекистон хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Махмудов ва Ўзбекистон элчихонаси вакиллари қатнашди.

Очилиш маросимидан сўнг ҳайкал пойига гуллар қўйилди.

Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали муаллифи – британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй.

Ҳайкал Москвадаги “Полянка” метро бекати ва Ўзбекистон элчихонаси яқинида Ислом Каримов номли хиёбонда жойлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ислом Каримов ҳиёбони Москвадаги “энг яхши лойиҳа” деб топилди