3 206
“Каптива”нинг тўхтатилиши 265 миллион сўмлик маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасини фош этди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Олдиндан олинган тезкор маълумот асосида фуқаро А.Ш бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашина ноқонуний товарлар ташишда гумонланиб, Наманган шаҳридаги Курашхона МФЙ ҳудудига етиб келган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечирилганида муқаддам Қирғизистон Республикасидан божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали олиб ўтилган жами 5 млн. сўмлик 23 дона қутига жойланган 417 кг банан мевалари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг фуқаро Ш.А.нинг кўрсатмаси асосида ушбу маҳсулотлар ортилган фуқаро Қ.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида Ш.А.га тегишли бўлган муқаддам Қирғизистон Республикасидан ноқонуний айланма йўллар орқали олиб ўтилган жами 260 млн сўмлик 3 турдаги товарлар - 513 кг банан мевалари, 7 турдаги 123 дона “HERBA LIFE ALOE” парфюмерия товарлари ҳамда 26 турдаги 1940 дона биологик қўшимчалар (HERBA LIFE протеин) товарлари ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Тадбир давомида аниқланган 260 млн сўмлик товар моддий бойликлар вақтинча сақловга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади