01:15 / 27.10.2018
7 856

Сайёрамизнинг иккита янги табиий “йўлдоши” аниқланди

Сайёрамизнинг иккита янги табиий “йўлдоши” аниқланди
Олимлар сайёрамиз атрофида, тахминан 400 минг километр узоқликда айланувчи иккита улкан чанг булути мавжудлигини тасдиқлашди. Уларнинг хулосалари MNRAS журналида тақдим қилинган.

“Кордилевский булутлари – Ер атрофидаги иккита энг пайқалмас объект бўлиб, улар сайёрамиздан Ой каби масофада жойлашган ва шу сабабли астрономлар уларни деярли ҳеч қачон пайқашмайди.Шу туфайли сайёрамизнинг бу икки псевдо-йўлдоши мавжудлигини тасдиқлай олганимиздан жуда хурсандмиз”, деб айтган Будапешт университети ходими Юдит Шлиз-Балог.

18-асрдаёқ олимлар кичик ўлчамли самовий жисмлар маълум шартларда сайёра билан бир орбита бўйлаб ҳаракатланиши мумкинлигини ўрнатишган.

Бундай минглаб объектлар ёки “троян астероидлар” Юпитер, Марс ва Нептун орбиталарида анча аввал топилган, бироқ яқин вақтгача олимлар бундай астероидни сайёрамиз яқинида топа олишмаган. Олимларнинг айтишича, сайёрамизнинг “троян” йўлдошларини сайёрамиз сиртидан қаралганда Қуёшга жуда яқин бўлгани учун излаш қийин.

Бугунги кунда Ернинг бор-йўғи 6 та квазийўлдоши маълум. Уларнинг барчаси биттасидан ташқари жуда беқарор орбиталар билан айланади ва улардан бир қисми сайёрамиз ортидан ҳаракатланишдан тўхтаб, унинг орбитасини очилганидан бир неча йил ўтиб тарк этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сайёрамизнинг иккита янги табиий “йўлдоши” аниқланди