09:30 / 28.10.2018
2 493

ОАВ: “Лестер” клуби эгаси авиаҳалокатда ҳалок бўлди (фото, видео)

ОАВ: “Лестер” клуби эгаси авиаҳалокатда ҳалок бўлди (фото, видео)
“Лестер” клуби эгаси Вичай Шриваддханапрабха ўзига тегишли вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлди. Воқеа Англия чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Лестер Сити” – “Вест Хэм Юнайтед” учрашувидан кейин юз берган.


Фото: Getty Images

Инглиз ОАВга кўра, вертолёт 200 фут (60 метр) баландликка кўтарилиб, дум қисмидаги муаммо сабабли ёна бошлаган. Сўнгра “Кинг Пауэр Стэдиум” стадиони олдидаги автотураргоҳга қулаган.
[media=https://twitter.com/AwayDayFooty/status/1056283078782578688]
BBC маълумотларига кўра, вертолётнинг дум қисмидаги парраги ишламай қолган, оқибатда вертолёт ўз ўқи атрофида айлана бошлаб, ерга қулаган.

Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, вертолётда Шриваддханапрабха ва “Лестер” спорт директори бўлган. Уларнинг иккиси ва учувчи ҳалок бўлган.

Таиландлик тадбиркор ушбу вертолётдан Лондондан Лестерга учиш ва ортга қайтишда фойдаланган.

Шриваддханапрабха Таиланднинг энг бадавлат одамларидан бири бўлиб, King Power Duty Free дўконлар тармоғи асосчиси ва бош директори ҳисобланади. У “Лестер”ни 2011 йилда сотиб олган. Унинг ўғли Айяватт клуб вице-президенти лавозимини эгаллайди. Таъкидланишича, Augusta Westland AW-169 вертолёти деярли янги бўлиб, ундан 2 йилгина фойдаланилган.

Фото: Getty Images

2016 йил майида Шриваддханапрабха “Лестер”нинг Премьер-лигадаги сенсацион ғалабасини жамоа билан нишонлаган.

Тадбиркор 2018 йил апрелида 60 ёшини қаршилаганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » ОАВ: “Лестер” клуби эгаси авиаҳалокатда ҳалок бўлди (фото, видео)