date
views 5 485

Тожикистонда ун нархи кескин қимматлашди

Тожикистонда ун нархи кескин қимматлашди
Тожикистонда ун нархи яна осмонга ўрлади. Шу кунда Душанбе бозорларида 1 қоп (50 кг) уннинг нархи навига қараб 160-180 сомонийни ($17-19) ташкил қилмоқда. Сентябрь ойида биринчи навли бир қоп ун баҳоси бозорда 148 сомоний эди.

Душанбенинг “Меҳргон” бозорида ун сотадиган Хайриддин Ғафуров Қозоғистонда ишлаб чиқарилган олий навли 1 қоп (50 кг) унни 165 сомонийдан 180 сомонийгача сотаётганини айтади. Унга кўра, Қозоғистон ўз ғалласини янги нархлар бўйича сота бошлаганидан сўнг ун баҳоси кўтарилиб кетган.

Айни пайтда Қозоғистон келажакда ғалла экспортидан воз кечиш ва мамлакатда йиғиб олинган ҳосилни тўлалигича шу ернинг ўзида қайта ишлаш масаласини муҳокама қилмоқда. Яқинда маҳаллий нашрлар Қарағанда вилояти ғаллакорлар ва новвойлар ассоциацияси раҳбарининг сўзларига таянган ҳолда Қозоғистон ғаллани хом ашё сифатида экспорт қилмасдан, ун тайёрлаш ва мамлакатда етиштирилган ғаллани қайта ишлаш ҳажмини тўрт баробар ошириш қувватига эга экани ҳақида ёзиб чиққан эдилар.

Тожикистон расмийлари иддаосича, мамлакатда етиштирилган ун ички эҳтиёжни тўлалигича таъминлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда ун нархи кескин қимматлашди