
Ўрта оғир вазн тоифасида иштирок этувчи грузиялик боксчи Леван Шония болгариялик Спас Геновдан мағлубиятга учрагач, ўз мураббийига ташланиб қолди. Ушбу ҳолат видеоси YouTube’да эълон қилинган.
8 раундлик бокс жанги оғир вазн тоифасида Кубрат Пулев ва Хьюи Фьюри ўртасида кечган жангнинг андеркартида ўтган. Мағлубиятдан аччиқланган Шония дастлаб ўз рақибига ташланмоқчи бўлган, кейин эса мураббийига 2 марта мушт туширган. Мураббий йиқилиб тушмаслик учун ринг четидаги арқонни ушлаб олган. Вазиятга ҳакам аралашишига тўғри келган.
Маълум қилинишича, ушбу мағлубият грузияликнинг 12-мағлубияти бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар