01:17 / 29.10.2018
3 161

Шол бўлган қизалоқ мусиқа ёрдамида тузала бошлади

Шол бўлган қизалоқ мусиқа ёрдамида тузала бошлади
Бу Яратганнинг мўъжизаси Англиянинг Бристол шаҳрида юз берди. Миранда Мелдрум исмли қизалоқ бор йўғи 13 ёшда эди. Кунларнинг бирида фожиа юз берди. Кутилмаганда қизалоқнинг миясига қон қуйилди-ю, шол бўлиб қолди. У гапириш, ҳаракатланиш тугул, кўз қарашларини ҳам бошқара олмасди. Қизалоқнинг ҳаётини сақлаб қолиш, уни оёққа турғазиш учун врачлар узоқ вақт ҳаракат қилишди. Афсуски, натижа чиқмади. Қизалоқ саломатлиги масаласида ҳеч қандай ўзгариш юз бермади. Мутахассислар уни оёққа турғазиш учун атиги 5 фоиз имконият борлигини айтиб туриб олишди. Аммо ота-онаси ортга чекинишни сира хоҳламасди. Улар умид қилишарди. Миранданинг соғайиб кетишига кўнгилларининг туб-тубида қаттиқ ишонишарди. Онаси сира ўйлаб ўтирмай, қўлига синтезаторни олиб қизи ёқтирадиган куйларни чала бошлади. Шундан бўлак чораси ҳам қолмаганди. Чалаверди, йиғлаб-йиғлаб синтезаторга дарини тўкиб солаверди. 54 ёшли отаси Жон ҳам қараб турмади. Онаси чарчаганда, қизи севадиган қўшиқларни гитара жўрлигида ижро этди. Куйлайверди. Бағри доғланганча қўшиқни қўшиққа улайверди…

Қаранг, худойимнинг мўъжизасини кўринг! Бристол касалхонасидаги манаман деган врачларни, бўлимдаги беморларни, ота-онасини, яқинларини ҳайрон қолдириб, Миранда аввал кўз қарашларини бошқара билди. Кейин қўлларини, кетидан танасининг бошқа қисмларини қимирлата бошлади. Ҳа, у барчанинг кўз ўнгида соғая бошлади. Гапиришини-ку айтмаса ҳам бўлади.

— Менга ота-онам ижро этган куй-қўшиқлар ҳақиқий дори вазифасини ўтади, — деди у. — Мен шунчалар уларни ёқтириб, севиб тинглай бошладимки, тузала бошлаганимни ўзим ҳам сезмай қолибман…

Тўғри, врачлар Миранданинг уйига кетишига изн берганларича йўқ. Айтишларича, жуда эҳтиёткорлик зарур экан. Нима бўлмасин, муолажаларни охирига етказиш шарт экан.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шол бўлган қизалоқ мусиқа ёрдамида тузала бошлади