Хитойинг Shainghai ManWei Technology компанияси тарихдаги илк коинот генлар банкасини орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда Хитой телевидениеси маълум қилди.
Ракета 25 октябрда Тайюань космодромидан “Чанчжэн-4” ракета-ташувчи ёрамида орбитага етказилган.
Лойиҳа ташкилотчиларининг таъкидлашича, 8 нафар хитойликдан олинган ген материали минг йилга яқин бешикаст сақланади. У коинот радиацияси таъсирига бардошли махсус контейнерга жойланади.
Телеканалнинг мутахассисларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, сайёрамиз захиралар камайиб кетиши ва аҳоли ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши оқибатида яқин 400 йилдан кейин яроқсиз ҳолга келиши мумкин.
“Бу генлар банки ёрдамида янги инсоният цивилизацияси яратилиши кўзда тутилган”, деб айтилган телерепортажда.
Яқин келажакда Shainghai ManWei Technology миллионлаб намуналар сақланадиган генлар банкини яратмоқчи. Компания режасига кўра, бу ген материаллари Марс ёки “Ерга ўхшаш сайёраларга” жўнатилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Хитойнинг фазога «буюк юриши» ўхшамади

Эрон орбитага сунъий йўлдош чиқарди

Эрон кеча сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқа олмади

Бугун Халқаро коинот станциясига уч фазогир парвоз қилади

SpaceX компанияси Falcon 9 ракета ташувчисининг парвозини бошқа кунга кўчирди

Шимолий Корея сув ости кемасидан баллистик ракета учирди