Канадалик аёл туғилган кунида совға қилинган лотерея чиптасига 1 млн доллар пул ютиб олди

  • 30 октябрь 2018, 05:45
  • 1 544
  • Дунё
  • Канадалик аёл туғилган кунида совға қилинган лотерея чиптасига 1 млн доллар пул ютиб олди
    Аёл Канаданинг Реджайн шаҳрида яшайди. Айтишича, яқинда туғилган кунини нишонлаган. Невараси ундан туғилган кунида қандай совға олишни исташи билан қизиққанда, истамайгина лотерея чиптаси олишни хоҳлашини айтган. Невара унга бир дона лотерея чиптаси совға қилган. Қарангки, шу чиптага Этель Кларксон хоним 1 миллион Канада доллари миқдорида пул ютиб олди.

    Аёл пулларнинг бир қисмига автомобил сотиб олишни мўлжалламоқда. Қолаверса, қарзларидан қутулиб, қолган пулларни қариндошлар билан бўлишишга аҳд қилган.

    — Мен қарзлардан қутулиб, енгил нафас олишни анчадан бери орзу қилардим, — деди Кларксон хоним. — Мана, орзуим ҳақиқатга айланадиган бўлди. Худога шукр!

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Канадалик аёл туғилган кунида совға қилинган лотерея чиптасига 1 млн доллар пул ютиб олди