07:30 / 30.10.2018
5 074

Япония маликаси оддий фуқарога турмушга чиққани учун мақомидан воз кечди (фото)

Япония маликаси оддий фуқарога турмушга чиққани учун мақомидан воз кечди (фото)
Япония императори Акихитонинг амакиси Норихитонинг қизи – 28 ёшли малика Аяко оддий фуқарога турмушга чиқди. Япон нашри "The Mainichi"нинг хабар беришича, тўй 29 октябрь куни Токиодаги Мейдзи ибодатхонасида бўлиб ўтган.

Аяконинг турмуш ўртоғи 32 ёшли Кэй Морито – "Nippon Yusen Kaisha" юк ташувчи кемалар компанияси ходими бўлиб ишлайди. Мейдзи ибодатхонасида бўлиб ўтган никоҳ тўйида келин ва куёвнинг қариндошлари билан бирга жами ўттиз нафар меҳмон қатнашган.

“Бахтли кунимизда яқинларимиз ёнимизда бўлганидан бахтиёрман. Биз отам ва онам каби чиройли жуфтлик бўлишни хоҳлаймиз ва шунга ҳаракат қиламиз”, – деди малика маросимдан сўнг журналистлар билан бўлган учрашувда.

30 октябрь куни Токио шаҳридаги "New Otani" меҳмонхонасида тўй зиёфати бўлиб ўтади. Унда империя меросхўри Нарухито ва малика Масако, ҳукуматнинг 3 авлод раҳбарлари ҳамда бош вазир Синзо Абе иштирок этади.

Император хонадони анъанасига кўра, Аяко оддий фуқарога турмушга чиққани учун мақомидан воз кечган. Малика тўйдан олдин император хонадони аъзоларидан расман узр сўраган ва мақомини топширган. Энди малика Аякога млн доллардан кўпроқ пул сеп сифатида ажратилади. Тўйдан сўнг малика ўзининг аввалги мақоми даражасида ҳаёт кечира олиши учун давлатдан 1,3 млн доллар миқдорида сеп пули олади.

Малика Аяконинг ўз мақомидан воз кечиши натижасида император оиласида 18 та аъзо қолади, улардан 13 нафарини аёллар ташкил этади.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония маликаси оддий фуқарога турмушга чиққани учун мақомидан воз кечди (фото)