
Фожиа юз берган жойга етиб келган тез ёрдамчилар бригадаси кўп қаватли уйнинг 14-қаватидан тушиб кетган йигитни кўриб ҳайратдан ёқа ушлашди. У нафақат тирик қолган, балки ҳаёти ёки саломатлигига раҳна солиши мумкин бўлган жиддий жароҳат ҳам олмабди.
— Йигитнинг айтишича, — деди врачлардан бири. — Очиқ дераза токчасида ўтирган экан. Кутилмаганда мувозанатни йўқотиб пастга қулабди. Қулаб тўппа-тўғри гараж ичкарисига, диванга тўшаладиган юмшоқ губкалар устига тушибди. Шунинг ҳисобига жиддий жароҳат олмабди…
Йигит барибир касалхонага олиб кетилган ва бир неча соат давомида врачлар назоратида бўлган.
17 октябр куни Хитойдаги дўконнинг сотувчи қизларидан бири декоратив акулалар сақланадиган аквариум ичига тушиб кетганди. Уни дарҳол икки нафар эркак ходим аквариум ичига тушиб қутқариб олган. Қиз ҳам жиддий жароҳат олмаган.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг