13:17 / 31.10.2018
3 400

Хитойлик эркак худодан ўғил тилаганди. Хотини қиз туққач чақалоқни сотиб юборди

Хитойлик эркак худодан ўғил тилаганди. Хотини қиз туққач чақалоқни сотиб юборди
Бу аянчли воқеа Хитойнинг Чжэцзянь вилоятига қарашли Иу шаҳрида содир бўлди. Шу йил сентябр ойи ўрталарида 42 ёшли Сяохуэй Ли хонадонида иккинчи қиз чақалоқ дунёга келди. Эркак аслида худодан ўғил тилаётганди. Жаҳли чиқиб чақалоқни ой охирида фарзандсиз эр-хотинга 4 минг юанга сотиб юборди.

Эркакнинг онаси чақалоқ йўқолиб қолганини эшитгач, жуда хавотирланиб қолди. Она эндигина Лининг хонадонига бориб чақалоқ парваришида кўмаклашмоқчийди. Аммо Ли бу таклифни рад этганди. Шу онани сергак торттирди.

Нима бўлганда ҳам у октябр ойи бошида неварасини кўриш учун ўғлиникига борди. Ли уйда йўқ, чақалоқ ҳам кўрина қолмади. Шундан кейин дарров полицияга хабар берди.

Тез фурсатда Ли қўлга олинди. У айбини дарров бўйнига олди. Айтдики, ўғил кутган, аммо қиз туғилган. Икки қизни боқишга эса қурби етмасди. Шунинг учун ўн йилдан бери фарзандли бўлмаётган эр-хотинга сотиб юборган…

Октябр ўрталарига келиб чақалоқ қутқарилди. Уни онасининг қўлига топширишди. Чақалоқни сотиб олган эр-хотин ҳам қўлга олинди. Полициячиларнинг гапига кўра, улар чақалоқ бола ўғирлаб сотадиган жиноятчилар қўлига тушиб қолишидан қўрқишган экан. Ундай бўлиб чиқмади. У фарзандга зор одамлар қўлига тушган экан.

Хитой қонунларига кўра, бола ўғирлаш, сотиш 5 йилдан 10 йилгача ёки бир умрга озодликдан маҳрум этиш, баъзан қатл этиш билан жазоланади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик эркак худодан ўғил тилаганди. Хотини қиз туққач чақалоқни сотиб юборди