15:48 / 31.10.2018
79 827

Машҳур башоратчи Ванганинг 2019 йил учун башорати

Машҳур башоратчи Ванганинг 2019 йил учун башорати
Бир нарсани олдиндан айтиб қўйиш лозим. Ванга ўз даврида башорат қилар экан, аниқ йил ёки ойни тилга олмаган. Буни турли ишоралар ёки умумийликка асосланган атамалар билан тилга кўчирган.

1. Катта бир давлат дунёни остин-устун қилиши мумкин.

Бу ерда Ванга Россия, Хитой, Американи назарда тутган бўлиши мумкин. Аммо кўпроқ Россияни назарда тутган. Бу давлат деярли дунёнинг асосий бўлагини ўзига итоат эттириши мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

2. Дунёни худога ёққан бир инсон тартибга келтиради.

Бу масалада Ванга аниқ бир шахснинг номини тилга олмаган. Экспертларнинг фикрига кўра, дунёда тартиб ўрнатувчи шахс ҳали ҳеч кимнинг тасаввурига сиғмайди. Демак, бу вазият фавқулодда юзага келиши ҳақиқатга яқинроқ.

3. Дин туфайли одамлар бир-бирини ўлдира бошлайди. Буни тўғри иш деб ҳисоблайди.

Бу башорат ҳозирнинг ўзида исботини топмоқда. Яқин Шарқдаги террорчи каллакесарлар гўёки Оллоҳ номидан бегуноҳлар қонини тўкаётганини барча кўриб турибди. Наҳотки, янги йилда ҳам бу ваҳшийликлар барҳам топмаса?

4. Ер қутуради, бундан кўплаб одамлар ўлим топади.

Табиий офатлар, вулқонлар уйғониши, кучли ер силкинишлари, қутурган бўронлар, тўфонлар аллақачон яқинлашиб келган. Бу сейсмик фаол минтақаларда ҳалитдан борлигини билдира бошлаган. Ванганинг башоратига қараганда, бу хавф келаси йилда ҳам кучая бориши эҳтимолдан холи эмас. Қолаверса, 2019 йили саратон хасталиги устидан ғалаба қозонилади. Космонавтлар Қуёшга парвоз қилиш ҳаракатига тушади. Асосийси, одамлар дини, эътиқодидан айрилмаса бас. Эътиқод ва диндан айрилганларни фақат фалокат кутишини Ванга ўз башоратида алоҳида тилга олиб ўтган.

Умуман айтганда, Ванга 2019 йил давомида ер юзида тартиб ўрнатилишига алоҳида тўхталган. Бу тартиб барчамизга Яратганнинг тириклик, тинчлик, саломатликдек тенгсиз мукофотини бахшида этади иншооллоҳ!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳур башоратчи Ванганинг 2019 йил учун башорати