10:55 / 01.11.2018
3 707

Трамп туғилиш ҳуқуқи бўйича фуқароликни қандай бекор қилмоқчи эканини айтди

Трамп туғилиш ҳуқуқи бўйича фуқароликни қандай бекор қилмоқчи эканини айтди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, конгресс ёрдами билан Америка Қўшма Штатларида туғилганлик бўйича фуқароликни бекор қилиш ниятида. Трампнинг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.

Америка президентининг айтишича, «истеъдодли ҳуқуқшунослар» билан учрашгандан сўнг, ўз фармони билан бу қонунни бекор қилиш имконияти борлигига ишонч ҳосил қилди. Бироқ, Трампнинг таъкидлашича, конгрессдаги овоз бериш жараёнида кўпчилик қўллаб-қувватлайдиган бўлса, бу Қўшма Штатларда туғилганлик бўйича фуқароликни бекор қилиш учун етарли бўлиши мумкин.

«Мен буни конгресс орқали қилган бўлардим, сабаби бу доимий қарорга айланади», - дея хулоса қилди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Трамп туғилиш ҳуқуқи бўйича фуқароликни бекор қилиши ҳақида хабар берганди.

АҚШ президенти Дональд Трамп фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиш ниятида, унга кўра Қўшма Штатлар ҳудудида туғилган мигрантлар фарзандлари бундан буён Америка фуқаролигини олишмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп туғилиш ҳуқуқи бўйича фуқароликни қандай бекор қилмоқчи эканини айтди