
Уй эгаси яқинда хонадонидаги кузатув камерасини назардан ўтказаётиб, даҳшатли бир манзарага дуч келди. Унинг икки ўғли ухлайдиган хонада оқ кийимли, узун бўйли аёл арвоҳи турар, ухлаётган фарзандларидан кўз узмасди. Азбаройи қўрқиб кетган эркак дарров хотинини ёнига чақириб, кузатув камераси хотирасида қолган манзарани кўрсатди. Шубҳасиз, аёл ҳам даҳшатдан қотиб қолганди. Улар икковлашиб дарҳол бу видеоёзувни интернет сайтларидан бирига жойлаштиришди.
Ажабланарлиси, камерадаги ёзувда эркакнинг хотини, яъни, уй бекаси, икки ўғилнинг онаси ҳам иштирок этган. У ярим тунда хонага кириб келади-ю, болалари тинч ухлаётганига амин бўлгач, хонадан чиқиб кетади. Лекин бу арвоҳни умуман кўрмайди, сезмайди.
Сал ўзларини босиб олишгач, эр-хотин манзара устида изланиш олиб боришди ва бир ҳақиқатни аниқлашди. Маълум бўлишича, 1920 йилларда худди шу уйда Милдред Лоулер исмли аёл истиқомат қилган. Аёлнинг икки ўғилчаси ва бир қизчаси бўлган. Уларни аёл ёлғиз тарбия қилган, вояга етказган. Аммо фавқулодда мамлакат бўйлаб сил касаллиги тарқалган-у, болалари хасталикдан ўлиб берган. Бу айрилиққа чидай олмаган аёл ўз жонига қасд қилган.
Мутахассислар эр-хотинни тинчлантириб, бу ўша Милдред хонимнинг арвоҳи эканини таъкидлашди. Арвоҳ ҳеч кимга зиён етказмаслигини алоҳида айтиб ўтишди. Яна шуни қўшимча қилишдики, арвоҳ ҳануз фарзандлари ўлимига бардош қила олмаяпти. Шунинг учун бу уйда яшовчи бошқа болалар ўлмаслиги учун уларни ҳимоя қилмоқда. Демак, арвоҳдан қўрқмаса ҳам бўлади.
Умуман, ҳаётнинг бир ҳақиқати бор. Донолар: «Ўликлардан эмас, тириклардан қўрқ», дея беҳуда гапиришмаган. Чунки одам арвоҳи тирикларга ҳеч қачон зиён етказмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар