00:24 / 02.11.2018
3 383

«Қора риелтор»лар одамларни тириклай кўмган, отиб ўлдирган, сувга чўктирган...

«Қора риелтор»лар одамларни тириклай кўмган, отиб ўлдирган, сувга чўктирган...
Яқинда Россияда бир гуруҳ «қора риелтор»лар деб аталувчи жиноий гуруҳ қўлга олинди. Улар беш йилдан бери Москва, Тверь вилоятида ўзларининг қора ва бад ниятларини амалга оширган, ҳаром йўл билан пул топиш пайида бўлган. Жиноий гуруҳга росмана риелтор Роман Шугаибов етакчилик қилган.

У гуруҳга ўзига ҳар жиҳатдан яқин кимсаларни аъзо қилиб олган. Натижада улар сони 16 нафардан иборат бўлган. Жиноятчилар асосан ёлғиз, ёши улуғ ёки носоғлом турмуш тарзига эга фуқароларни тириклай кўмиб, отиб, ёки сувга чўктириб ўлдириш орқали квартираларга эга чиққан. Бировга сотиб пулини бўлишиб келган. Ҳозирги кунга қадар жиноятчилар сотиб қўлга киритган пуллар миқдори 28 миллион рублдан ошиб кетган.

Тергов эксперименти пайтида жиноятчилардан бири йирик сув ҳавзасига жабрланувчини олиб бориб бошини сувга тиққан ҳолда ўн дақиқа ушлаб тургани, нафас олишдан тийилгачгина уни сувга ташлаб ўзи жўнаб кетганини гапириб берди. Бундан ташқари, жабрдийдалар тириклай кўмиб юборилган чуқурни ҳам кўрсатиб берди.

Ҳозирга қадар ўндан зиёд одам ушбу жиноий гуруҳ қурбонига айлангани ҳақида фактлар мавжуд. Аммо терговчилар суриштирувлар жараёнида яна бошқа жиноятлар ҳам аниқланишига ишонч билдиришган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Манба: Hordiq.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » «Қора риелтор»лар одамларни тириклай кўмган, отиб ўлдирган, сувга чўктирган...