Табиати дастлабки кўринишида энг яхши сақланиб қолган давлатлар рўйхати маълум қилинди. Рўйхатга Россия етакчилик қилмоқда. Ушбу давлатнинг 15 млн квадрат километрлик ҳудудини ёввойи ҳолда сақланиб қолган деб ҳисоблаш мумкин.
2-ўринни Канада, 3-ўринни Австралия эгаллаган. Етакчи бешталикдан АҚШ ва Бразилия ҳам ўрин олган. Бу бешта давлатда сақланиб қолган ёввойи табиат ҳажми бутун дунёдаги шундай жойларнинг 70 фоизини ташкил қилади.
Экологларнинг таъкидлашича, ҳозирда қуруқликнинг 77 фоизи (Антарктидадан ташқари) ва океаннинг 87 фоизи инсон аралашувига учраган. Тегилмаган ҳудудлар экотизим ва биологик турфаликни сақлаб қолиш учун буфер ҳудуд ҳисобланади.
30 октябрда Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси сайёрамизда ёввойи жонзотларнинг сони 40 йил ичида 60 фоизга камайиб кетганини маълум қилган. Бунга инсон фаолияти бош сабаб қилиб кўрсатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Қурол экспорт қилувчи етакчи давлатлар маълум қилинди

Россия — «ёввойи» ҳудудлар майдони энг катта мамлакат

Москва кўчаларида ёввойи тулкилар кўзга ташланмоқда

Германияда 250 йил ичида илк марта пайдо бўлган зубр ўлдирилди

Сайёҳлар учун энг хавфсиз ва энг хавфли давлатлар маълум қилинди

Непалда ёввойи филнинг ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди