
Сўнгги маълумотларга қараганда, Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида ноқонуний тарзда яшаб келган жами 20 нафар ўзбекистонлик муҳожир ватанга ҳайдаб солинди. Бу иш Свердловск вилоят суди ҳукмига кўра амалга оширилди.
Ноқонуний тарзда яшаганларнинг 12 нафари кўп қаватли уй ертўласида ташкил этилган цехда ишлаб келган. Бу цехда қўлбола спиртли ичимлик ишлаб чиқарилгани аниқланди.
Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари барча муҳожирларни Ўзбекистон чегарасигача келтириб қўйишди. Чипталар муҳожирлар ҳисобидан сотиб олинди.
Айтишларича, сўнгги 10 ой ичида Свердловскдан 1800 нафарга яқин муҳожир ҳайдаб солинган. Барчалари қонунбузарлик йўли билан вилоятдаги турли шаҳарларда бекитиқча яшаб, ишлаб келишган. Уларнинг аксарияти эса ўзбекистонликлар ҳисобланади.
Нижний ТагилСвердловск ВилоятМуҳожирларНоқонуний ЯшашЎзбекистон ЧегарасиСпиртли ИчимликҚонунбузарликҚўлбола Ишлаб ЧиқаришТашкилот Ходимлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг