11:36 / 03.11.2018
3 769

Трамп: АҚШ Хитой билан битим тузишга «яқинлашмоқда»

Трамп: АҚШ Хитой билан битим тузишга «яқинлашмоқда»
Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Хитой томони билан савдо битимининг имзоланиши тобора ҳақиқатга айланиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg'га таяниб Kun.uz хабар берди.

Трампнинг сўзларига кўра, Америка Қўшма Штатлари Хитой билан ҳамма учун фойдали битим тузишни режалаштирмоқда.

«Биз бирор нарса қилиш учун керак бўлган вақтга яқинлашяпмиз», - деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Хитой бўйича янги топшириқ берганди.

Bloomberg хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп вазирлар маҳкамасига Хитой билан савдо келишуви ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди. Таъкидланишича, Трамп Аргентинадаги G20 саммитида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан келишувга эришишни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан, у асосий вазирларга савдо келишуви учун эҳтимолий шартлар ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: АҚШ Хитой билан битим тузишга «яқинлашмоқда»