23:33 / 03.11.2018
3 906

АҚШ Эронга қарши санкциялар матнини эълон қилди

АҚШ Эронга қарши санкциялар матнини эълон қилди
2 ноябрь куни АҚШ молия вазирлигининг чет эл валютасини назорат қилиш бошқармаси Федерал рўйхатга олишнинг электрон базасида Эронга қарши санкциялар тўғрисидаги ҳужжатни эълон қилди. Ҳужжатнинг расмий эълон қилиниши 5 ноябрга белгиланган, деб хабар беради Turon24 AA.

Санкция рўйхатига 700 дан ортиқ шахс исми, ташкилотлар, шунингдек, Эроннинг йирик банклари, нефт ва транспорт компаниялари киритилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, Эрон ҳукуматининг "Iranian Oil Company" ва "Naftiran Intertrade Company" энергетика компаниялари, шунингдек, Эрон Марказий банкининг барча активлари музлатилади.

Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати Эронни банклараро SWIFT тизимидан узиб қўйишни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, SWIFT тизими янгиланган рўйхатга киритилган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилса, санкцияга киритилиши мумкин.

Янги санкциялар АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШ Эрон билан кенг қамровда иш олиб бориш режасидан чиқиш ҳақидаги қароридан сўнг кучга киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Эронга қарши санкциялар матнини эълон қилди