
Қирғизистон парламенти депутати Дамирбек Асилбеков Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жиноий гуруҳ тузиб, контрабанда билан шуғулланган. Хитойдан ноқонуний тарзда ўғирлик йўли билан келтирилган маҳсулотларни сотиш эвазига гуруҳ бир миллион доллардан ортиқ даромад кўрган.
Божхона тўловлари ҳамда шу каби давлат ташкилотларига тўланадиган тўловлар 267 минг долларни ташкил этган. Депутат мафиячи бу пулларни тўлаш ўрнига божхоналарни, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларини айланиб ўтган, ёки қўрқитиш, турли жиноий ҳаракатлар ёрдамида солиқ, божхона ташкилотларини ўтдек туширган.
Мафия аъзоларининг ҳар бирига алоҳида вазифа юкланган. Ўғирлик ва бошқа вазифаларни бажаришда депутат мафиячининг шахсан ўзи иштирок этган.
Жиноий гуруҳ аъзолари 2018 йил февралида қўлга олинган. Улар орасида ашаддий каллакесар, ўғрилар, брокерлар, божхона хизматчилари, полициячилар ҳам бор. Улар сони 12 кишидан иборат. Ҳозирги вақтда Дамирбек Асилбеков Қирғизистонда депутатлик мақомидан маҳрум этилган. Суд жараёни Қозоғистонда давом эттирилмоқда.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар