23:53 / 04.11.2018
3 718

Америкадаги дарёларнинг бири тубидан доимий тарзда ёқимли мусиқа янграб туради

Америкадаги дарёларнинг бири тубидан доимий тарзда ёқимли мусиқа янграб туради
Маълум бўлишича, 28 октябр куни Американинг Нью-Жерси штатига қарашли Пенсвилла шаҳрида яшовчи 37 ёшли Кэрол Хамптон Делавэр дарёси соҳилида ажабтовур товушларни эшитиб қолди. Дарё тубидан жуда ёқимли куй тараларди. Олдинига шу атрофда машина бўлса, салонидан мусиқа тараляпти деб ўйлади. Аммо машина яқин атрофда кўзга ташланмади. Аёл сира ўйлаб ўтирмай, бу товушларни диктофонга ёзиб олди ва уйига келгач, интернет сайтларига тарқатди.

Шунда янада кутилмаган воқеа содир бўлди. Айтишларича, дарё соҳилига яқин жойларда яшовчилар бир неча ҳафтадан бери сув остидан таралаётган мусиқани тинглашга мажбур бўлишмоқда экан. Уларнинг кўпчилигига бу мусиқа уйқу бермаяпти эмиш. Бунга полициячилар келиб қўшилди. Улар дарёнинг нариги соҳили ва яқин атрофларни синчиклаб назардан ўтказишди. Кутилган натижага эриша олишмади. Мусиқа сув остидан таралаётгани тайин бўлди.

Мусиқачилар, мутахассислар ўзаро бу куй қайси жанр, даврга тегишли экани хусусида баҳсларни ҳам бошлаб юборишди. Бирови рок, бошқаси поп деди. Яна кимлардир қадимий Америкада яратилган куйларни мусиқачилар арвоҳи ижро қилаётган бўлса керак деган тахминни ўртага ташлади. Яна кимдир буни ўзга сайёраликларнинг ҳийласига йўйди. Олимлар эса дарё тубидан таралаётган куйни илмий йўл билан аниқлашга бел боғлашди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкадаги дарёларнинг бири тубидан доимий тарзда ёқимли мусиқа янграб туради