
“Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистон марказидаги ҳарбий базани босиб олишди. Бу ҳақда Pajhwok ахборот агентлигига таяниб Kun.uz маълум қилди.
Урузган вилояти маъмурий маркази Таринкот шаҳри яқинида жойлашган базанинг босиб олингани вилоят кенгаши ва мамлакат мудофаа вазирлигида тасдиқланган. Бироқ томонлар кўрган талофатлар маълум қилинмаган.
Бу орада “Толибон” вакиллари афғон ОАВга ҳарбий базанинг босиб олиниши вақтида 10 аскар ўлдирилгани ва 13 нафари асирга олинганини маълум қилишган.
Бу база жорий ҳафта давомида жангарилар томонидан босиб олинган иккинчи базадир. 2 ноябрга ўтар кечаси Фарёб вилоятидаги Ширин-Тагаб ва Давлатобод уездлари ўртасида жойлашган, жамоат хавфсизлиги полициясининг муҳим базаси Пул-и-Ача жангарилар назоратига ўтган.
Жангарилар ҳужум вақтида 17 полициячини асирга олган, 4 та танк, 2 та реактив қурилма, ўқотар қурол ва ўқ-дорини қўлга киритган. Тўқнашувлар вақтида 10 дан кўпроқ жангари ўлдирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар