
Вьетнамлик талаба қиз Фионг Кхан “Сайёра гўзали 2018” танлови ғолиблигига эришди. Манил шаҳрида ўтказилган мазкур танлов ғолибаси 23 ёшли Фионг Кхан 86 нафар иштирокчилар орасидан "Сайёра гўзали" номига сазовор бўлди.
Маълумот учун: “Сайёра гўзали 2018” ғолибаси маркетинг соҳасида таҳсил олмоқда. Вьетнам ва инглиз тилларини муфассал билади. Унинг айтишича, 2010 йилдан буён мазкур танловда иштирок этишни орзу қилиб келган.
Филлипинда 18- марта ўтказилаётган танловнинг ўзига хослиги шундаки, иштирокчилар ташқи кўринишдан ташқари билим даражалари билан ҳам устун бўлишлари лозим.
Танловнинг асосий мақсади – жамоатчилик эътиборини атроф-муҳит ва табиат ҳимоясига қаратиш. Шунга кўра, иштирокчи қизлар тақдим этадиган лойиҳаларида Ер юзидаги экологик вазият ҳақида ўз муносабатларини билдиришлари керак.
Фионг Кхань Нгуен ўз лойиҳасида Вьетнам жанубида жойлашган Меконг дарёсини асраб қолишга доир ташаббусни кўтариб чиқди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар