08:31 / 05.11.2018
2 853

Жанубий ва Шимолий Корея чегарасидаги постларда сариқ байроқлар кўтарилди

Жанубий ва Шимолий Корея чегарасидаги постларда сариқ байроқлар кўтарилди
4 ноябрда Жанубий ва Шимолий Корея сентябрда эришилган келишув бўйича чегаранинг икки томонида жойлашган ва кейинчалик олиб ташланадиган 22 та қўриқлаш постида сариқ байроқларни кўтарди.

Жанубий ва Шимолий Корея мудофаа вазирликлари вакиллари 19 сентябрдаги саммит доирасида чегаранинг ҳар бир томонидан қуролсизлаштирилган ҳудудда жойлашган 11 тадан кузатув пунктини олиб ташлашга келишиб олганди.

Маълум қилинишича, постларда 3 метрга 4 метрлик байроқлар кўтарилган. “Бу чора икки давлат ҳарбий қўмондонлиги қўриқлаш постларини олиб ташлаш бўйича ишлар қандай кетаётганини кузатиш ва текширишга ҳамда шу тариқа ўзаро ишонч ва шаффофликни оширишга қаратилган”, деб айтилган хабарда.

27 апрелда Пханмунжом чегараолди пунктида ўтказилган саммитда тинчликни тиклаш ва барча душманона ҳаракатларни тугатиш бўйича келишувга келинган.

Бундан ташқари, Сеул ва Пхеньян кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун қуролсизлаштирилган ҳудуд яқинида йирик кўламли артиллерия машғулотлари ва ҳарбий парвозларни тўхтатишга, ушбу ҳудуддан ҳарбийларни олиб чиқишга ва Пханмунжомдаги персонални қуролсизлантиришга, Сариқ ва Япон денгизлари чегара ҳудудларида ҳарбий машғулотлар ўтказилмайдиган 80 километрлик ҳудудни ташкил этишга келишиб олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий ва Шимолий Корея чегарасидаги постларда сариқ байроқлар кўтарилди