22:55 / 05.11.2018
5 735

Тожикистонда президент қудасининг ўғли қамалди

Тожикистонда президент қудасининг ўғли қамалди
Тожикистон президентининг қудаси ва собиқ энергетика вазири Гул Шералининг ўғли Диловар Гулов қамалди. Душанбе суди 2 ноябрь куни Диловар Гуловни жиноят кодексининг безорилик моддаси бўйича айбдор деб топган ва бир йилга озодликдан маҳрум қилган. Бу ҳақда "Asia Plus" га таяниб Turon24 AA хабар бермоқда.

Диловар Гулов июл ойида Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ходимини калтаклагани ортидан ҳибсга олинганди. Суд жараёнида Диловар Гулов ИИВ ходимини дўппослаганини тан олган, лекин можаро жабрланувчининг айби билан келиб чиққанлигини айтган. Суд Гуловнинг вояга этмаган икки фарзанди борлигини ҳисобга олиб, жазони енгиллаштирган.

Маълумот учун: маҳкумнинг отаси Шерали Гулов 2006-2013 йилларда энергетика вазири бўлган. Шерали Гулов Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг қудаси бўлади, фарзандларидан бири давлат раҳбарининг қизи Парвина Раҳмонга уйланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда президент қудасининг ўғли қамалди