06:30 / 07.11.2018
3 719

Жээнбековнинг трактори бор, Атамбоев эса миллионер — қирғиз амалдорлари декларация топширишди

Жээнбековнинг трактори бор, Атамбоев эса миллионер — қирғиз амалдорлари декларация топширишди
Қирғизистон давлат солиқ хизмати ягона солиқ декларацияси топширган давлат ва маҳаллий хизматчиларнинг даромадлари, харажатлари ва мулклари ҳақидаги маълумотларни эълон қила бошлади, деб ёзади Kun.uz.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг 2017 йилдаги даромадлари 890 минг 994,19 қирғиз сўмига тенг бўлган (бу қарийб 12800 АҚШ долларини ташкил этади). Президентнинг ихтиёрида майдони 160 кв.м бўлган уй, 60 кв.м майдонга эга дала ҳовли бор. Бундан ташқари у 61,45 гектар ер ва МТЗ-80 тракторига эга.

Президентнинг яқин қариндошлари 3,7 миллион сўм (48900 доллар) ишлаб топишган. Уларнинг 64 кв.м юзага эга квартираси ва “Лексус 470” автомобили ҳамда 20,6 гектар ери бор.

Декларацияда Жээнбековлар оиласи 2017 йилда қанча харажат қилишгани кўрсатиб ўтилмаган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбоев 2017 йилдда 100 миллион 118 минг сўм (1 млн 440 минг АҚШ доллари) ишлаб топган.

Ҳисоботга кўра, ўтган 12 ой ичида декларант 77 миллион сўм (1 млн 107 минг доллар) сарфлаган. Атамбоевнинг яқин қариндошларининг даромадлари ўтган йил ичида 738 минг 331 сўм (10600 доллар) ни ташкил этган. Алмазбек Атамбоевнинг хусусий мулклари ичида қишлоқ хўжалиги ерлари ва қурилмалар бор.

Алмазбек Атамбоевнинг декларацияда қайд этилган мулкларига унинг қариндоши Саидбек Атамбоев юз фоиз эгалик қилиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъектлар ҳам низом жамғармасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан унга расмийлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жээнбековнинг трактори бор, Атамбоев эса миллионер — қирғиз амалдорлари декларация топширишди