07:04 / 08.11.2018
2 365

Хитойлик аёл ўғлининг комадан уйғонишини 12 йил кутди

Хитойлик аёл ўғлининг комадан уйғонишини 12 йил кутди
Фото: «РИА Новости»
Ван Шубао исмли Хитойлик эркак 12 йиллик комадан сўнг ўзига келди. Бу вақт давомида уни онаси парвариш қилган, деб маълум қилмоқда «Xabar.uz».

Ван Шубао 2006 йилда 36 ёшида автомобил ҳалокатига учраган. Олган жароҳатлари оқибатида эркак фалаж бўлиб қолган ва комага тушган.

Эркакнинг ўша пайтда 63 ёшда бўлган онаси Вэй Минъин ўғлини уйига олиб келиб, парваришлай бошлаган. 12 йил давомида у ўғлини даволашга бор бисотини сарфлаган, қарзга ботган, пули қолмаганлиги сабаб ҳатто бир ой давомида фақат сув ичишига тўғри келган.

Орадан 12 йил ўтиб барча ҳаракатлар ўз натижасини берди. Ван Шубао ниҳоят ҳушига келди ва бироз жилмайди ҳам. Ҳали ҳам қимирлай олмаслиги ва гапирмаслигига қарамай, унинг онаси жуда хурсанд.

«Мен жуда хурсандман. Унинг тўлиқ тузалиб кетишига умид қиляпман. Мен чекинмайман», - дейди Вэй Минъин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Хитойлик аёл ўғлининг комадан уйғонишини 12 йил кутди