Канадада юк самолёти “қорни билан қўнди” (фото)

  • 8-11-2018, 11:10
  • 874
  • Дунё
  • Канадада юк самолёти “қорни билан қўнди” (фото)
    АҚШнинг Чикаго шаҳридан Канаданинг Галифакс Станфилд аэропортига учиб келган Boeing 747-400 SkyLease юк самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетди.

    Фото: twitter.com\Airways Magazine

    Фото: twitter.com\Airways Magazine

    Фото: twitter.com\Airways Magazine

    Фото: twitter.com\Airways Magazine

    Воқеа 7 ноябрда юз берган. АҚШдан Хитойга учаётган самолёт юк олиш учун Галифаксда қўнган. Самолёт муваффақиятсиз қўниш сабабли учиш-қўниш йўлагидан 50 метрча ташқарига чиқиб кетган.

    Оқибатда самолёт экипажининг 5 аъзоси кичик жароҳатлар олган ва яқин атрофдаги шифохонага кўрик учун етказилган. Воқеадан кейин аэропорт рейсларнинг бекор қилиниши ҳақида эълон қилиб, маълум муддатга ишини тўхтатишига тўғри келган.

    » » Канадада юк самолёти “қорни билан қўнди” (фото)