18:23 / 08.11.2018
4 839

"Евросиё гўзали" 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Евросиё гўзали" 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Евросиё гўзаллик танловининг 2016 йилдаги ғолибаси 25 ёшли Сибел Демиралпга товламачилик ва одам ўғирлаш айблари билан 13 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Маълум бўлишича, Сибел товламачилар тўдаси билан алоқада бўлган.

У интернет орқали бой заргар билан танишади. Шундан сўнг янги таниш қиз билан шахсан учрашмоқчи бўлади. Айни мақсадда Сибел хонадонига боради. Аммо, бу вақтда уни босқинчилар кутиб турган эди. Улар заргарга тан жароҳати етказишдан ташқари, 240 минг лира (45 минг доллар атрофида) ҳам талаб қилишади. Жабрдийда айтилган пулни тўлаб, жонини сақлаб қолади.

Мазкур воқеадан полиция тезда хабар топиб, тўданинг барча аъзолари, хусусан Сибелни ҳам қўлга олган.

Хабарда қайд этилишича, товламачи тўданинг Сибелдан ташқари бошқа аъзоларига ҳам узоқ йиллик қамоқ жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Евросиё гўзали" 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди