07:03 / 09.11.2018
4 508

Бош прокурор истеъфога чиқарилди

Бош прокурор истеъфога чиқарилди
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат бош прокурори Жефф Сешнс истеъфога чиққанини эълон қилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар берди.

“Биз бош прокурор Жефф Сешнснинг Адлия вазирлигидаги маъмурияти раҳбари Мэтью Уитакер АҚШ бош прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланганини эълон қилишдан мамнунмиз”, - деб ёзади Трамп Twitter саҳифасида. Оқ уй раҳбари Сешнсга ҳам қилган хизматлари учун миннатдорлик билдирган. “Доимий лавозим эгаси кейинроқ эълон қилинади”, - дея қўшимча қилади у.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Сешнсни кўп бор, жумладан, оммавий равишда ҳам танқид қилиб келаётганди. Жумладан, Трамп Адлия вазирлиги ходимлари унга қарши тил бириктираётганини бир неча бор таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бош прокурор истеъфога чиқарилди