date

Сайёҳлар учун "энг хавфсиз мамлакат"лар номи эълон қилинди

Сайёҳлар учун "энг хавфсиз мамлакат"лар номи эълон қилинди
Британиянинг Which? истеъмолчилар ассоциацияси ходимлари саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар рейтингини тузишди.

Мутахассислар 20та энг оммабоп сайёҳлик йўналишларини тўртта жиҳат: жиноятчилик даражаси, саломатликка хавф, теракт ва табиий офатлар эҳтимоли бўйича таҳлил қилиб чиқди. Барча кўрсаткичлар бўйича Исландия энг хавфсиз давлат деб топилди.

Кейинги ўринни БАА эгаллади. Учинчи ўринга Сингапур, кейинги ўринларга Испания ва Австралия жойлашди.

Рейтингда кўрсатилишича, сайёҳлар учун энг ноқулай мамлакатлар Туркия ва Жанубий Африкадир.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Сайёҳлар учун "энг хавфсиз мамлакат"лар номи эълон қилинди