21:35 / 09.11.2018
3 219

Москвадаги музокараларда Афғонистон ва толиблар яна бир учрашув ўтказишга келишиб олди

Москвадаги музокараларда Афғонистон ва толиблар яна бир учрашув ўтказишга келишиб олди
Дастлабки шартлар бажарилмагунига қадар Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишнинг имкони йўқ, деб маълум қилди Афғонистон олий тинчлик кенгаши раҳбарининг ўринбосари Ҳожидин Муҳаммад.

У Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш эҳтимоли тўғрисидаги саволга "Йўқ, Толибон айрим шартларни илгари сурди", деб жавоб қайтарди.

Эрон ТИВнинг Ғарбий Осиё мамлакатлари бўйича бош директори Расул Эслами яқин келажакда яна бир учрашув ўтказилишини маълум қилди.

"Барча иштирокчилар қаноат ҳосил қилишгани боис яқин келажакда навбатдаги учрашувни ўтказишга келишиб олинди", — деди Эслами.

Афғонистон бўйича учрашув 9 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтди. Унда илк бор толибларнинг Доҳадаги сиёсий қароргоҳидан делегация иштирок этди.

Фото: РИА Новости

Афғонистондан эса олий тинчлик кенгаши делегацияси қатнашди, мамлакат ТИВнинг билдиришича, мазкур кенгаш Афғонистон ҳукуматини ифодаламайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвадаги музокараларда Афғонистон ва толиблар яна бир учрашув ўтказишга келишиб олди