Австриялик полковникнинг қандай қилиб жосусга айлангани ҳақидаги тафсилотлар

  • 10-11-2018, 12:11
  • 810
  • Дунё
  • Австриялик полковникнинг қандай қилиб жосусга айлангани ҳақидаги тафсилотлар
    Россия фойдасига жосусликда гумон қилинаётган австриялик истеъфодаги полковник жосусликка Эронда ёлланган. Бу ҳақда Kronen Zeitung газетасига таяниб Kun.uz хабар берди.

    Газетанинг ёзишича, унинг Москва билан илк мулоқоти 1988 йилда юз берган ва у ўшанда Россия учун ишлашга ёлланган. У 20 йил давомида Россияга маълумотлар етказиб турган ва 300 минг евро ҳақ олган. Қайд этилишича, Россияни асосан Eurofighter Typhoon қирувчи самолётлари ҳақидаги маълумотлар қизиқтирган.

    Хабарда айтилишича, жосусни фош қилишда Австрияга «дўст» хориж махсус хизмати ёрдам берган. Der Standard газетаси Венага бу ҳақда Германия разведка хизмати маълум қилганини ёзмоқда.

    Австрияда Россия учун жосуслик қилишда гумонланиб ушбу мамлакат қуролли кучлари полковниги қўлга олингани ҳақида 9 ноябрь куни маълум бўлди. Австрия канцлери Себастьян Курц Москвани бу борада жавоб беришга чақирди, мамлакат ташқи ишлар вазири Карин Кнайсль эса Россияга бўлажак ташрифини бекор қилди.

    Россия ТИВ Вена «микрофонли, мегафонли» дипломатия ўрнига шубҳа-гумонларини тўғри Москвага маълум қилиши кераклигини билдирди.

    » » Австриялик полковникнинг қандай қилиб жосусга айлангани ҳақидаги тафсилотлар