date
views 4 025

Сурияда бир йўла 550 жуфтликнинг тўйи ўтказилди

Сурияда бир йўла 550 жуфтликнинг тўйи ўтказилди
Фото: «РИА Новости»
Суриянинг Латакия шаҳрида 9 ноябрь, жума куни 550 жуфтликнинг оммавий тўйи ўтказилди. Бу ҳақда тўй ташкилотчиси Syriatel мобил оператори матбуот хизматига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Ушбу оммавий тарзда ўтказилган тўй тантаналари шаҳардаги тўйхоналардан бирида нишонланди.

Мазкур тўйлари ўтказилган 1100 нафар келин-куёвлар Сурия армияси ҳарбийлари, ҳалок бўлган ҳарбийларнинг яқинлари, уруш пайтида яраланган йигит ва қизлардан иборат бўлди.

Ушбу турдаги акция олтинчи марта ўтказилмоқда. Акция доирасида турмуш қурганлар сони 1494 нафарни ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияда бир йўла 550 жуфтликнинг тўйи ўтказилди