Хитой ва Исроил эркин савдо зонасини ташкил қилади

  • 11-11-2018, 06:33
  • 248
  • Дунё
  • Хитой ва Исроил эркин савдо зонасини ташкил қилади
    Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Хитой Халқ Республикаси вице-президенти Ван Цишан билан
    "Хитой ва Исроил 2019 йилда эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қуддусда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Хитой Халқ Республикаси вице-президенти Ван Цишан билан бўлган музокаралардан сўнг маълум қилинди", – деб ёзади Turon24 AA.

    “Хитой Халқ Республикаси – Исроилнинг иккинчи йирик иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Исроил ва Хитой ўртасида савдо ҳажми 2017 йилда 10 млрд долларни ташкил этган. 2018 йилда биз бу кўрсаткични 30 фоизга оширдик. Мен Европа давлатлари Хитойнинг йирик савдо ҳамкорлари эмасликларини биламан. Бироқ Хитой билан ҳамкорлик биз учун жуда муҳим”, – деди Биньямин Нетаньяху.

    Бош вазирнинг сўзларига кўра, эркин иқтисодий зона икки мамлакат ўртасида қўшма корхоналарни ташкил этишга имкон беради.

    Ўз ўрнида Хитой давлати ҳам “Исроил билан яқин иқтисодий алоқалар Хитойнинг сифатли иқтисодий ўсишга интилиши” эканини таъкидлади.

    Эркин иқтисодий зона, бу – географик жиҳатдан аниқ белгиланган, божхона ва савдо тартибига эга ҳудуд. Эркин капитал киритиш, товар ва ишчи кучини экспорт ва импорт қилишнинг божсиз (имтиёзли) тартиби – ЭИЗнинг ўзига хос хусусияти.

    » » Хитой ва Исроил эркин савдо зонасини ташкил қилади