18:33 / 11.11.2018
4 102

Жанубий Корея Шимолий Кореяга 200 тонна мандарин совға қилди (фото)

Жанубий Корея Шимолий Кореяга 200 тонна мандарин совға қилди (фото)
Жанубий Корея ҳукумати мамлакат президентига туҳфа қилинган деликатес қўзиқоринларга жавоб тариқасида Шимолий Кореяга 200 тонна мандарин жўнатди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлигига таяниб Kun.uz хабар берди.

“Мандаринлар ҳозир ғарқ пишгани ва Шимолий Кореяда кам учраши сабабли танланди”, деб айтган Жанубий Корея президенти вакили.

Мевалар ортилган юк самолётлари Чежудо оролидан жўнатилган. Самолётда Жанубий Кореянинг миллий бирлашув ишлари бўйича вазири Чхон Хэ Сон ва президентнинг икки томонлама муносабатлар бўйича котиби Со Хо ҳам бўлган.

Мандаринлар 20 минг қутига жойланиб, 4 та партияга бўлинган. Ҳар бир партия учун 4 тадан самолёт тайёрланган

20 сентябрда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Инга 2 тонна мацутакэ навидаги қўзиқорин туҳфа қилган. Ушбу совға Шимолий Кореядаги яқинлари билан ҳали бирлашмаган оилаларга улашилган. Шунингдек, Ким Чен Ин жанубий кореялик ҳамкасбига Шимолий Кореяда олинган пхунсан зотидаги иккита ит совға қилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея Шимолий Кореяга 200 тонна мандарин совға қилди (фото)