02:30 / 15.11.2018
2 946

Францияда Трампга одоб-ахлоқ қоидаларини ёдда сақлаш ҳақида эслатиб қўйилди

Францияда Трампга одоб-ахлоқ қоидаларини ёдда сақлаш ҳақида эслатиб қўйилди
Франция ҳукуматининг расмий вакили Бенжамен Гриво Франция президенти Эммануэль Макронни умумевропа армияси ташкил этиш ғояси учун танқид қилган АҚШ президенти Дональд Трамп “одоб-ахлоқ қоидаларини ёдда тутса, яхши бўларди” деб айтди.

“Кеча, 13 ноябрда 3 йил аввал Париж ва Сен-Денида ўлдирилган 130 нафар ватандошларимизни ёдга олдик. Шу сабабли инглиз тилида жавоб бераман: “common decency”га (оддий одоб-ахлоқ қоидалари) амал қилинса яхши бўларди”, деб айтган Гриво.

Аввалроқ Трамп твиттерда Макронни Европа Хитой, Россия ва АҚШдан ҳимояланиш учун ўз армиясини ташкил этиши кераклиги ҳақидаги сўзлари учун танқид қилганди. “Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши вақтларида Германия хавф-хатар бўлган – бу Франция учун нима билан тугаган? Парижда АҚШ пайдо бўлишидан олдин немис тилини ўрганишга тушиб кетишганди”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.

Трампнинг фикрича, Макрон Европа армияси ҳақида гапира туриб, бошқа муаммолар – ўзининг паст рейтинги ва Францияда ишсизлик юқори даражада эканлигидан эътиборни чалғитмоқчи бўлган.

Макрон Европа ўз армиясини ташкил қилиши ҳақида 6 ноябрда айтиб ўтган. У АҚШдан ҳимояланишни бу давлатнинг ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталар келишувидан чиқиши билан асослаган. “АҚШнинг келишувдан чиқиши асосий қурбони ким ҳисобланади? Европа ва унинг хавфсизлиги”, деб таъкидлаб ўтган Макрон.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда Трампга одоб-ахлоқ қоидаларини ёдда сақлаш ҳақида эслатиб қўйилди