date
views 2 778

80 кундан бери Хитойда бир ит оламдан ўтган эгасини кутиб вақт ўтказмоқда

80 кундан бери Хитойда бир ит оламдан ўтган эгасини кутиб вақт ўтказмоқда
2018 йил августидан бери Хитойнинг Хух-Хото шаҳри кўчаларидан бирида ит аллақачон ўлим топган эгасини кутиб вақт ўтказмоқда.

— Мана, деярли уч ой бўлди, — дейди такси ҳайдовчиси Го Синьхуа. — Ҳаво иссиқми, ёмғир, сел қуядими, барибир бу ит йўл четида ўтирганча хўжайини келишини кутяпти. Хўжайини эса 21 август куни худди шу жойда автоҳалокатга учраб вафот этган. Бу итни кўп марта ўзим ҳам, бошқа одамлар ҳам овқатлантиришга ҳаракат қилдик. Аммо у бегона одам яқинлашса, қочиб кетади. Ҳамма кетгандан кейин яна шу ерга келиб ўтириб олаверади…

Хитойдаги жониворларни ҳимоя қилиш ташкилоти вакиллари итнинг хўжайинига алоқадор одамлар ёки қариндошларини қидириб топишга уринишяпти. Агар уларни топа олишмаса, ёки қариндошлар итни олиб кетишни хоҳлашмаса, ташкилот вакиллари бошқа янги хўжайин қидиришга аҳд қилишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 80 кундан бери Хитойда бир ит оламдан ўтган эгасини кутиб вақт ўтказмоқда