Москва шаҳар суди 2016 йилнинг май ойида мигрантлар билан оммавий муштлашув ташкиллаштирган Хован қабристони директори Юрий Чабуевни айбдор деб топди ва унга 11 йил қамоқ жазоси берди, деб хабар қилмоқда Спутник.
Чабуев меҳнат мигрантларини қабристондаги хизматлар бозоридан сиқиб чиқариш мақсадида тартибсизликлар ташкиллаштиришда айбланди. Қамоқ жазосидан ташқари Чабуевга 2 йил давомида давлат ва муниципал хизмат органларида ҳар қандай лавозимда ишлаш таъқиқланди.
Ундан ташқари, тартибсизлик ташкилотчиларидан яна бири – Александр Бочарниковга суд 9 йил қаттиқ тартибли қамоқ жазоси берди. Жиноий иш юзасидан умумий ҳисобда 17 кишига 4 йилдан 13 йилгача қамоқ жазоси берилди. Тўпланган материаллар сони – 100 томдан ошиб кетди.
Суд хабарида айтилишига кўра Хован қабристони директори вазифасини бажарувчиси Юрий Чабуев қабристонда ишлаётган марказий осиёлик мигрантлардан “товон” пули талаб қилган. Бунга мигрантлар қаршилик билдирганидан сўнг эса Александр Бочарников бошчилик қилган “Здоровая нация” спорт клуби спортчиларини жалб қилган ҳолда, мигрантларни жазоламоқчи бўлган.
2016 йилнинг 14 май куни содир бўлган оммавий муштлашувда 3 нафар мигрант қурбон бўлган. Ҳуқуқни сақлаш органлари 112 кишини ҳибсга олган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миржалол Қосимов "Шабаб Ал-Аҳли"га қарши ўтадиган муҳим учрашув олдидан нималар деди?

"Губернатор кубоги"ни Халаков ва Мирзаҳмедов ғалаба билан бошлади

Россия кемалар ва самолётлар гуруҳини Қримда тўплаган. Ҳудудда нималар бўляпти?

Президент фармони эълон қилинди

АГМК футболчиси охирги дақиқаларда қандай қилиб ғалабани илиб кетгани ҳақида гапирди

Финляндия таълим дастурлари ва дарсликлари ўрганилмоқда

Адлия вазирлиги: янги қонун лойиҳаси ерга бўлган ҳуқуқни мустаҳкамлашга хизмат қилади

«Мени тузукроқ жойга ўтказишсин» – Мирза Азизовнинг ўлими арафасида шифохонадан ёзган мактуби эълон қилинди