Мексикалик тадбиркорни Coca-Cola’дан 345 млн доллар ундиришга нима мажбур қилди?

  • 16 ноябрь 2018, 06:36
  • 862
  • Дунё
  • Мексикалик тадбиркорни Coca-Cola’дан 345 млн доллар ундиришга нима мажбур қилди?
    Мексикалик тадбиркор Хосе Антонио дель Валле Coca-Cola компанияси устидан Мехико прокуратурасига арз қилди. Бу ҳақда Financial Times'га таяниб Kun.uz нашри хабар берди. Арзчи компаниядан 345 млн доллар ундирмоқчи. Арзга Coca-Cola’нинг гўёки мия фаолиятини яхшиловчи янги ичимлиги сабаб бўлган.

    Валленинг айтишича, у 2012 йилда Мексика ва Нидерландияда аминокислоталар негизидаги қўшимчага эга Gaba номли ичимлик ишлаб чиқарилишини йўлга қўйган. Қўшимчанинг қўлланилиши тарафдорларининг таъкидлашича, у стрессни олишга, уйқу билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ва диққатни жамлашни яхшилашга ёрдам беради. Бироқ бу ичимликнинг ушбу хусусиятларини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари турличадир. Шунга қарамай, қўшимча Японияда озиқ-овқат саноатида фаол қўлланади.

    Валле 2016 йилда ичимликнинг формуласини қайта кўриб чиқиш ва ребрендинг қилиш учун унинг ишлаб чиқарилишини тўхтатган. У шу билан бир вақтда Coca-Cola билан бу маҳсулот бўйича тижорий ҳамкорлик ҳақида музокаралар олиб боришни бошлаган. Ҳозирда бу маҳсулот Go Gaba деб аталади. 2017 йил декабрда томонлар Coca-Cola’га бундай ичимликларни кейинги 30 ой ичида ишлаб чиқарилиши ва тарқатилишида иштирок этишни тақиқловчи келишувни имзолашган. Бироқ кўп ўтмай мексикалик Coca-Cola Японияда Fanta Gaba номли ичимлик сотишни бошлаганидан хабар топган. Валле АҚШ компаниясига келишувни бузганини айтгач, ичимлик япон супермаркетлари пештахталари ва компаниянинг маҳаллий сайтидан олинган.

    Энди эса мексикалик Coca-Cola’ни корпоратив фирибгарлик ва саноат мулкини ўғирлашда айбламоқда. У компания ҳаракатларидан кўрган зарарни 344,5 млн долларга баҳолаган. Прокурорлик тергови натижаларига кўра суд Coca-Cola’га ушбу айбловларни расман қўйиш-қўймаслик бўйича қарор чиқаради.

    » » Мексикалик тадбиркорни Coca-Cola’дан 345 млн доллар ундиришга нима мажбур қилди?