09:53 / 16.11.2018
2 895

"Россияликларнинг 40 фоизи театрни маданий ҳордиқ учун энг маъқул жой деб билади"

"Россияликларнинг 40 фоизи театрни маданий ҳордиқ учун энг маъқул жой деб билади"
Россия маданият вазири Владимир Мединский VII Санкт-Петербург халқаро маданият форуми очилиш маросимидаги нутқида россияликларнинг 40 фоизи театрни маданий хордиқ учун энг маъқул жой, деб билишини айтди. У ушбу маълумотни Умумроссия жамият фикрини аниқлаш маркази ўтказган сўровномага таяниб билдирган, дея хабар бермоқда Тuron24 AA.

Санкт-Петербург халқаро маданий форуми 2012 йилдан буён ўтказилади.

Форум маданиятни ривожлантиришга қаратилган миллий, давлатлараро, глобал дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни халқаро майдонда амалга оширишни кўзда тутган. 150 дан ортиқ давлатлардан меҳмонлар ташрифи кутилаётган форумнинг фестивал қисми театр, кино, цирк, музей, адабиёт, туризм, халқ ижоди каби секциялардан ташкил топган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Россияликларнинг 40 фоизи театрни маданий ҳордиқ учун энг маъқул жой деб билади"