
Гап қанақанги қарз ҳақида бораётганини билмасангиз керак-а? Маълум бўлишича, Канаданинг Британия Колумбия вилоятида яшовчи Майк Маклахлин севган қизи Коринн Маккейга 2017 йил аввалида турмуш қуришни таклиф қилмоқчи эди. Қараса, ёнида пластик карточкаси йўқ экан. Шунда қиздан қарз бериб туришини сўради. Қиз унга ҳар ойда 500 доллардан тўлаб бориш шарти билан 3,49 минг доллар қарз берди. Йигит олдин унга, кейин ўзига никоҳ узуги сотиб олди.
Яқинда улар жанжаллашиб қолишди ва турмуш қурмайдиган бўлишди. Йигит эса қиз берган қарзларни ҳануз тўлай бошламаганди. Жаҳли чиққан Коринн судга шикоят аризаси билан мурожаат этиб, жами 3,49 минг Канада доллари миқдоридаги пулларни ундириб беришларини сўради.
Йигит ҳам уни судга берди. Унинг гапига кўра, қизнинг уйида дивани ва бир дона курсиси, бундан ташқари, совға қилган никоҳ узуги борлигини айтиб, шуларни қайтаришини талаб қилиб туриб олди.
Суд ҳукм чиқарди. Бунга кўра, олдин Маклахлин Маккейга 3, 49 минг доллар миқдоридаги қарзини узиб қўйиши лозим бўлди. Шундан кейингина қиз Маклахлинга тегишли диван, курси ва никоҳ узугини қайтараркан.
Манба: Hordiq.uz
ҚарзСудНикоҳ УзугиБритания КолумбияЖанжалМайк МаклахлинКоринн МаккейПластик КарточкаТурмуш Қуриш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг