23:50 / 16.11.2018
3 191

Россия Афғонистонда қандай ўйин ўйнаяпти? (1-қисм)

Россия Афғонистонда қандай ўйин ўйнаяпти? (1-қисм)
Шу ойнинг бошида Россия ҳукумати томонидан Толибон вакиллари иштирокидаги Афғонистонда тинчликни сақлаш бўйича конференцияси ўтказилди. Тадбирдан сўнг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Толибон етакчилари билан суратга тушди. Ваҳоланки, ушбу ташкилот Россиянинг террористик ташкилотлар рўйхатида бор эди.
Россия ташқи сиёсатини синчиклаб кузатаётганлар қуйидагиларини ўзлари учун аниқ билиб олдилар: Бу конференциядаги суратга тушиш оддий ҳолат эмас. Бу Кремлнинг мақсади, Марказий Осиёнинг жанубий қисми ва Афғонистон эканлигини оммага ошкор этиш демакдир.

Толибон вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси томонидан ташкил этилган форумда биринчи маротаба қатнашди.

Конференция, дастлаб, 4 сентябрга белгиланган эди. Бироқ Афғонистон президенти Ашраф Ғанийнинг Лавровга конференцияни бекор қилишни сўраб мурожаат қилди. Натижада Конференция муддатини суришга тўғри келди. Москвадаги номаълум манбаларнинг аниқлик киритишича бу хабар Толибонни ғазаблантирган. Агар Кобул босими остида режаларга ўзгартириш киритишда давом этилса, Толибон вакиллари конференцияда қатнашмаслигини маълум қилган.

Бу вақт оралиғида Ғаний ҳукуматининг расмий делегацияси Москвага боришдан бош тортди. Шундан сўнг ҳам Россия ҳукумати музокараларни давом эттиришга қарор қилди. Афғонистондаги асосий ҳарбий мухолифатчи билан ҳукумат ўртасидаги юксалиб бораётган ҳамкорликни намойиш этиш улар эришмоқчи бўлган мақсад эди.
Муҳаммадамин Тошкандий
Ал-Жазира

Давоми бор
Манба: Azon.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Россия Афғонистонда қандай ўйин ўйнаяпти? (1-қисм)