16:43 / 17.11.2018
4 113

Санкт-Петербургда ўсмир мактабдош қизнинг устига спирт сепиб, уни ёқиб юборди

Санкт-Петербургда ўсмир мактабдош қизнинг устига спирт сепиб, уни ёқиб юборди
Петербург полициячилари 15 яшар ўсмирни қўлга олишди. У 14 ёшли мактабдош қизнинг устига спирт сепган ва ёқиб юборган.

Бу воқеа 15 ноябр куни шаҳардаги квартиралардан бирида содир бўлди. Ҳозирги пайтда жабрланувчи қиз танасида 30 фоизли куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Ўсмирга нисбатан Россия жиноят мажмуасининг 111- модда 2- қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

Маълумот беришларича, ўша куни ўсмир икки нафар мактабдош қиз ҳамда яқин дўсти билан марҳума бувисининг квартирасида спиртли ичимлик истеъмол қилган. Шу ерда қизлардан бирини ёқиб юборган ва ўзи қочиб кетган. Ичкарида қолган қиз ва унинг дўсти жабрланувчини «Тез ёрдам» станциясига олиб борган. Тергов материалларида таъкидланишича, кейинги вақтлар бу ўсмир интернетдаги ижтимоий сайтларда депрессиядан дарак берувчи постларни ёза бошлаган. Шундан келиб чиқиб ўсмир қизни севиб қолган-у, қиз муҳаббатини рад қилган бўлиши, жиноятни шу баҳонада содир этган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Санкт-Петербургда ўсмир мактабдош қизнинг устига спирт сепиб, уни ёқиб юборди