date
views 5 190

АҚШ президенти хатога йўл қўйганини тан олди

АҚШ президенти хатога йўл қўйганини тан олди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг тан олишича, Фахрийлар кунида Арлингтон миллий қабристонидаги маросимда қатнашмай, хатога йўл қўйди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Трамп ўз хатоларини жуда камдан-кам ҳолларда тан олади.

«Мен буни қилишим керак эди», - дея таъкидлаб ўтди у Fox News телеканали журналисти билан суҳбатда.

Бироқ, АҚШ етакчисининг қўшимча қилишича, давлат ишлари билан жуда ҳам банд бўлган. Шундан кейин мухбир таъкидлаб ўтди: «Аммо бу - Фахрийлар куни», бунга эса Трамп шундай жавоб қайтарди: «Буни мен қилишим керак эди».

Президентнинг хабар беришича, эртаси куни у Париждаги Америка қабристонида нутқ сўзлади ва у ердан кеч қайтди, шундан кейин мамлакатдаги муҳим масалалар билан шуғулланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ президенти хатога йўл қўйганини тан олди