11:52 / 18.11.2018
3 775

Таксичи йўловчига кармонини қайтаришга 8 соат уринди ва уни топганда йиғлаб юборди

Таксичи йўловчига кармонини қайтаришга 8 соат уринди ва уни топганда йиғлаб юборди
Москвада қирғизистонлик таксичи машинада кармонини унутиб қолдирган қизни топиш учун совуқда 8 соат вақт ўтказишига тўғри келди. Бу ҳақда қизнинг ўзи Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

Варя Борцова исмли ушбу қиз Москвага тонгги соат 5 да учиб келган ва уйига етиб олиш учун такси ёллаган. У кейинги кун пешин вақтида уйқудан тургач, таксида пуллар, ҳужжатлари ва банк карталари бўлган кармонини унутиб қолдирганини аниқлаган. Қиз қўллаб-қувватлаш хизмати орқали ҳайдовчини топишга уринган, бироқ унга ёрдам бера олишмаган.

“Кейинги ярим соат ичида мен рус мафияси шахсий маълумотларимни ўғирлаб, Сочида менинг пулларимга базм уюштирганини тасаввур қила бошладим”, деб ёзган қиз. Шунда унинг отаси деразадан ташқарига қараганда, подъезд олдида бир эркакка кўзи тушган. Аниқланишича, бу эркак ўша таксичи бўлган.

Ўз навбатида, таксичи машинасида унутиб қолдирилган кармонни кўриб, таксопарк колл-маркази билан боғланган, бироқ у ерда йўловчининг маълумотлари сақлаб қолинмаган. Ўшанда у қизнинг уйига қайтиб, уни қидиришга уриниб 8 соат кўчада ўтказишига тўғри келган. Қиз уйидан чиққанда эса уларнинг иккиси ҳам йиғлаб юборишган. “Қанча ухлаш мумкин? Мен совқотиб кетдим!”, деб айтган таксичи.

Таъкидланишича, қиз миннатдорчилик сифатида таксичига унга тўлаган кира ҳақидан 5 марта каттароқ пул берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Таксичи йўловчига кармонини қайтаришга 8 соат уринди ва уни топганда йиғлаб юборди